SPORTS.uz портали ижодий жамоасининг ОАВ ходимларига байрам табриги

SPORTS.uz портали ижодий жамоаси 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан юртимизда меҳнат қилаётган барча ОАВ ходимларини чин қалбдан самимий муборакбод этади.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайди.

Дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида ушбу соҳа вакилларининг қилаётган фидокорона меҳнатларини юксак қадрлайди ва бу йўлда уларга куч-қувват тилайди.

Машаққатли, аммо шарафли касб эгаларига яна бир бор байрам муборак бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!