SPORTS.uz талқини бўйича Европа Лигаси гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси

Бош мураббий: Стивен Жеррард (“Рейнжерс”)

Афсонавий футболчиларнинг яхши даражадаги мураббий бўлиш ҳолатлари анча кам учрайди. Аммо сўнгги йилларда Жеррард типидаги ўтмиш юлдузлари ўзларини мураббийлик соҳасида ҳам яхшигина кўрсатишмоқда. 

Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби унинг қўл остида халқаро майдонда ўз сўзини айтиб келмоқда. Бир неча йиллик “Селтик”нинг гегемонияси ҳам мана шу мураббий даврида барҳам топаётгандек. Гуруҳ босқичи доирасида мағлубиятга учрамаган Стиви Жини рамзий жамоамизга бош мураббий этиб сайлаймиз. Тактик схема: 4-3-3.

NINTCHDBPICT000622902286

Дарвозабон: Доминик Ливакович (“Динамо” Загреб)

Хорватларнинг академияси айниқса, сўнгги йилларда кучайиб кетмоқда. Бу давлат футболида ўзига хос тизим ишлаётгани етиштириб чиқарилаётган футболчилар фонида намоён бўлиб турибди. 

Гуруҳ босқичи мобайнида мана шу академиянинг яна бир умидли вакили Доминик Ливакович 1 маротабагина гол ўтказиб юборди. Ушбу босқичда бундан яхшироқ натижани топа олмайсиз. 

9addafc2faf341fc65a5

Чап қанот ҳимоячиси: Венделл (“Байер”)

Гуруҳ босқичи мобайнида “Байер” энг сермаҳсул жамоа бўлди. Бунда ҳимоядаги мустаҳкамлик ҳам катта ўрин тутади. Бразилиялик қанот ҳимоячиси мудофаа ишларидан ташқари ҳужумга фаол қўшилиб туради. Унинг ҳисобида битта голли узатма ҳам мавжуд. 

545780_med_bayer_leverkusen_x_bayern_munchen_1_bundesliga_2018_19_campeonato_nbsp_jornada_20.jpg

Марказий ҳимоячи: Домингес Дуарте (“Гранада”)

Испанияда итальянча услубга эга жамоа пайдо бўлган. “Гранада” қувноқ, романтик испан диёрига тартибли ҳимоя ва аниқ узатмаларга асосланган “катеначчо”ни олиб кирди. Бу ҳозирча натижа бермоқда. Жамоа атиги 6 та гол уриб, плэй-оффга йўл олди. Ўз дарвозасидан ҳам 3 тагина тўп олиб чиқди. 

Португалиялик Дуарте Европа Лигаси доирасидаги барча учрашувларда жамоаси ҳимоясининг асосини ташкил этиб турди. 

naom_5f1715ed28e43

Марказий ҳимоячи: Алессио Романьоли (“Милан”)

Италияликлар ҳимоясидаги энг ишончли вакилни рамзий жамоамизга киритишга қарор қилдик. Кўплаб ўйинларда жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушаётган Романьоли “Милан” ғалабаларида катта ўрин тутади. 

“Лилль”га қарши ўйинларни истисно этганда, “россонерилар” гуруҳ босқичини ажойиб тарзда ўтказди. 

GettyImages-1206230769

Ўнг қанот ҳимоячиси: Седрик Соареш (“Арсенал”)

Ўнг қанот ҳимоясида “Арсенал”нинг асосий футболчиси Эктор Бельерин ҳисобланади. Аммо Соареш Европа Лигасида асосий таркибда майдонга тушмоқда. Бу унга Артета томонидан билдирилган ишонч намунаси ва португалиялик ҳимоячи ўз вазифасини яхши бажармоқда. АПЛ доирасида ҳам испаниялик рақобатчиси жароҳат олган пайтларда у бемалол таркибни тўлдира олади. 

30840376-0-image-a-16_1594907076364

Марказий ярим ҳимоячи: Юрий Тилеманс (“Лестер”)

“Тулкилар” Премьер-лигадаги ўйинлари орқали Европа Лигасида зафар қучиш имкониятига эга эканликларини кўрсатиб қўя олишди. У гуруҳ босқичининг ҳеч бир учрашувида гол ура олмади. Бироқ майдон марказидаги дирижёрлик ишлари уни рамзий жамоамиздан ўрин олишига сабаб бўлди. 

Tielemans

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Пицци (“Бенфика”)

Навбат энг сермаҳсул футболчиларга. Дастлаб, Пицци ҳақида. “Бенфика”нинг етакчи ва ижодкор футболчиси 6 та гол ва 2 та аниқ узатмаси билан тўпурарлар жадвалини бошқариб турибди. Унинг ажойиб ўйинлари натижасида жорий мавсумдан ўз даражасини қайта тиклашни мақсад қилган “бургутлар” плэй-оффга йўл олишга муваффақ бўлди. “Рейнжерс”нинг тактик салоҳиятигина уларни ортда қолдирди. 

Pizzi_2019

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Юсуф Язижи (“Лилль”)

“Милан”нинг “қўрқинчли туши” жамоасини кейинги босқичга судраб олиб чиқди. Мавсум бошида мағлубият нималигини билмай келаётган “россонерилар”ни биринчи бўлиб французлар тўхтатишида туркиялик хавбекнинг ўрни бўлакча. Унинг кўрсаткичлари Пицциники билан бир хил. Аммо майдонда ўтказган натижаларининг кўплиги туфайли 2-поғонада қолди. 

1_GettyImages-1280958280

Чап қанот ҳужумчиси: Леон Бэйли (“Байер”) 

Ямайка ҳақида гапирганда Усейн Болт биринчи бўлиб хаёлимизга келиши аниқ. Аммо ушбу юрт спортини бутун дунёга танитувчи яна бир ном етилиб бормоқда. “Байер” вингери гуруҳ босқичи мобайнида 5 та гол ва 2 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. Унинг голлари ёрдамида “доришунослар” гуруҳ босқичида энг кўп гол урган (21 та) жамоага айланди. 

47337269_401

Ўнг қанот ҳужумчиси: Карлос Винисиус (“Тоттенхэм”)

Моуриньо жамоасидаги янги вакил ўзини, асосан, Европа Лигасида кўрсатиб келмоқда. Албатта, дунёнинг энг кучли рақобатга эга лигасида ўзини кўрсатиш анча қийин. Европа Лигаси эса у учун эркин майдон. Бразилиялик ёш иқтидор эгаси 6 та тур мобайнида тўлиқ ўйнамаган бўлса-да, 3 та гол ва шунча узатма амалга оширишга муваффақ бўлди. 

GettyImages-1281698722-1280x720

Марказий ҳужумчи: Дарвин Нуньес (“Бенфика”)

Уругвайлик ёш ҳужумчи Европа грандларининг навбатдаги нишони. Унга оғиз солувчилар ҳам кўпайиб қолди. 21 ёшида Европа Лигасида 5 та гол ва 1 та ассист амалга ошириш яхши келажакка ваъда беради. У қатори бир нечта ҳужумчилар ҳам ушбу ўриндан жой олиши мумкин эди. Аммо ёш футболчининг кўрсатган ўйинини рағбатлантириш мақсадида уни рамзий жамоамизга киритдик. 

darwin-nunez-1604617943-50633

Top5 (1)_2

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!