SPORTS.uz талқинига кўра ЕЧЛ мавсум рамзий терма жамоаси

Мураббий: Ханс-Дитер Флик

Ҳеч йўқ финалда Фликнинг костюм кийганини кўрамизми, деб ўйлагандим. У жуда содда инсон. Ўз ишини билиб қиладиган, ҳақиқий немисларга хос совуққонлик билан ҳаракат қилувчи топ даражадаги мутахассис. “Бавария” азалдан машина ва доим Чемпионлар Лигасининг дастлабки босқичларидан шер каби ўкириб чиқиб келарди. Аммо гоҳ “Реал”, гоҳ “Барса” тўсиғи олдида биз умуман бошқа жамоани кўрардик. Мавсум ўрталарида клубни қабул қилиб олган мутахассис қисқа вақт ичида жамоани мана шундай катта ўйинлар пайтида ҳам ўзини йўқотиб қўймайдиган ҳолатга олиб кела билди. Финал баҳсида ҳамма чап қанотда Перишични кутаётган бир пайтда у Коман вариянтини маъқул кўрди ва айнан француз вингери барча масалани ҳал қилди.
Флик мавсум давомида 4-2-3-1 тактик схемасидан фаол фойдаланиб келди. Биз ҳам мавсумнинг энг яхши мураббийи ортидан кетамиз.

2867223-59090475-1600-900
Дарвозабон: Антони Лопеш

Нега Нойер эмас?! Чунки у ўз вақтида “Олтин тўп”га даъво қилган. Ушбу мавсумда ҳам Левандовскига кимдир энг яхши футболчи унвони учун рақобат уюштира олса, бу германиялик посбон. Аммо бу Мануэлнинг ўз даражаси. Биз ушбу турнирда барча қайтадан кашф этган дарвозабонга постимизни ишониб топширмоқчимиз. У муқаррар мағлубиятли қуръадан жамоаси билан ярим финалгача етиб келди. Ярим финалдаги қайси голда португалиялик посбонни айблай оласиз. Унинг ишончли ўйинидан руҳланиб олдинга ташланган жамоадошлари нечта вазиятларни бой берди?! Агар Депай ёки Токо-Экамби гол уриб олганда “Юве” ва “Ман Сити” билан бўлган воқеа “Бавария” билан такрорланмаслигига ким кафолат бера оларди.
Футболчи аллақачон 29 ёшни қаршилаб бўлган. Аммо бу дарвозабонлар учун айни гуллаш палласи эканини яхши биламиз. Санту терма жамоа дарвозасини Европа Лигасида ярим финалга чиқа олмаган посбонга бериш ҳақида жиддий ўйлаб кўрмаса бўлмайди.

429144

Чап қанот ҳимоячиси: Альфонсо Девис

Финалда Флик Девисдан жуда ажойиб тарзда фойдаланди. Аниқроғи, фойдаланмади. Қандай қилиб?! Барчанинг эътибори Девиснинг тезлигига тушиб турган бир пайтда у Девисни ортиқча ҳужумга қўшмади. ПСЖнинг қанот ҳимояси канадалик футболчи сабаб ҳужумларга чиқишдан ҳайиқиб турди. “Бавария”га эса қанотларда кучли ўйин кўрсатмаган жамоа қаршилик қила олмайди. Мавсум давомида у деярли нолдан шу даражага етди. Омадли мавсум билан табриклаймиз!

1598236919_55

Марказий ҳимоячи: Тьяго Силва

Силва фаолияти давомида айтарли катта турнирларни ютмаган камдан-кам ҳимоячилардан бирига айланиб бормоқда. Ҳа унда миллий чемпионатларда қаторлаштириб ташлаган титуллари бор. Аммо халқаро миқёсда Копа Америка ва Конфедерациялар кубоги чемпионлиги билан чекланишга мажбур бўлган.
У ушбу ёзда клубдан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Ажойиб ҳамкорлик чиройли якун билан тугаши мумкин эди. Бирозгина етмади.

1598253024_t-silva

Марказий ҳимоячи: Дайо Упамекано

Яна бир мавсум кашфиёти еврофутболда пайдо бўлганининг дастлабки йилидаёқ мавсум рамзий терма жамоаларидан жой олмоқда. Чунки унинг ҳимоядаги ақлли ҳаракатларини ҳамма кўриб, олқишлаб турди. Ҳимоянинг энг катта даҳоси ҳисобланган Симеонени ҳимоячи Упамекано енга олди, дейишимиз мумкин. Айни пайтда аргентиналик мутахассис “матрасчилар” президенти Энрике де Серезодан Дайони олиб беришни илтимос қилаётган бўлса ажаб эмас…

Дайо

Ўнг қанот ҳимоячиси: Жошуа Киммих

Киммих немис футболининг ноёб иқтидорларидан бири. У еврофутболда пайдо бўлган дастлабки пайтларданоқ барчага ўзидаги салоҳиятни кўз-кўз қила олган. Флик тактиксига у шу қадар мос тушмоқдаки, жароҳатдан қайтаётган Павар ўз позициясини бой бериб қўйиши мумкинлигидан хавотирда. Тьяго Алкантаранинг тез орада жамоани тарк этиши ҳақидаги гапларга қараганда эса ҳаммаси жойида. Бундай ҳолатда Жошуа ўзи учун севимли бўлган марказ футболига қайтади. Павар эса қанотдан жой олаверади.

ab0359201c05705bb1329d65aa2b396a5ece1df9bbdcb540700587
Таянч ярим ҳимоячиси: Маркиньос

Маркиньос айниқса, мавсумнинг энг ҳал қилувчи паллаларида барчани ҳайрон қолдира бошлади. У баланд сакрайдиган, ҳужум ташкиллаштирадиган, тез-тез зарбалар берадиган одат чиқарди. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар орасида ҳам уни кўриб турдик.
Бразилиялик ҳимоячи ушбу мавсумни таянч зонасида ўтказди. Аслида, у мана шу позиция футболчиси саналади. Аммо таянч ярим ҳимоячилари мудофаа чизиғига осон мослашиши одатий ҳол.

2020-08-18T191631Z_38070672_RC2JGI9O1TLC_RTRMADP_3_SOCCER-CHAMPIONS-RBL-PSG-REPORT-pic905-895x505-46066

Марказий ярим ҳимоячи: Уссем Ауар

Тузаётганимиз мавсум рамзий терма жамоаси. Бироқ унинг ичида мавсум кашфиётлари кўпайиб кетмоқда. Мана улардан яна бири. Франциялик ярим ҳимоячининг ушбу мавсумда намойиш этган ажойиб ўйини орқали бугун “Лион” офисида қўнғироқлар тинмаяпти. Келгуси мавсумда уни каттароқ жамоаларнинг бирида кўриб қолишимиз эҳтимол.
Ярим финалда Токо-Экамбига узатган тўпи йил роликларинида безашга қодир.

1582792335_auar

Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Томас Мюллер

Мюллер ушбу мавсумда барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушиб 40 та голда амалий тарзда иштирок этди. Аммо “Бавария”нинг голлари қанчадан-қанча паслар ортидан келишини инобатга олсак, унинг ҳизматлари қиймати янада ошиб кетади.
У Монстр образида бир футболчи қўлга киритиши мумкин бўлган барча титулларни ютишга эришди. Ҳа ҳеч қандай кучли ўйинларсиз Месси ва Роналду эришган ютуқларга эришганлар жуда кўп. Аммо Мюллер улардан ҳам каттароқ жамоавий совринларни терма жамоа ва клубда етакчи вазифасини бажариш баробарида қўлга киритди.

crop

Чап қанот вингери: Неймар (ПСЖ)

Бразилиялик футболчи финални ҳам ажойиб ўтказди. Бу гал ноаниқ зарбалар йўқ. Фақат энг хавфли тўплар йўлидан ҳам Нойер деган ғов чиқиб қолаверди. Неймар ҳиссиётга бой, ғалабадан ҳаддан ташқари қувонувчи, мағлубиятдан тушкунликка тушиб қолувчи йигит. Мағлубиятдан сўнг “Бавария”ни табриклаш ўрнига “Байер”, деб ёзиб юборди. Муҳими, у стресс ҳолатига тушиб қолмагани. Неймарда бироз кеч бўлса-да, етакчилик, масъулият каби характер белгилари шаклланиб бораётгани қувонарли ҳол.

5f4309d8ae5ac9275072bd7b

Ўнг қанот вингери: Серж Гнабри

Бу позицияда Мессини кўришга ўрганиб қолган эдик, тўғрими?! Феноменал футбол барҳам топаётгани, гегемония декадаси якунланаётгани шундан ҳам маълум. Барча нарсада ибтидо ва интиҳо бўлади. Буни тўғри қабул қила олишимиз керак.
Ҳозир эса янги футбол ибтидосидаги яна бир юлдузга эътибор қаратамиз. Айни пайтдаги имиджи 60-йиллардаги бразилиялик футболчиларни ёдга солувчи ушбу йигит ўзининг қадрига етмаганларга ким эканлигини кўрсатиб қўйди. Умумий 46 та учрашувда 23 та гол ва 14 та пас. Шунчаки даҳшат!

1576096152_0_0_3071_1728_600x0_80_0_0_f908a2164a0be1ea127584670bbca66f

Марказий ҳужумчи: Роберт Левандовски

“Justice for Lewandowski” - “Левандовски учун адолат”! Сизларга шу шиор остида оммавий намойиш ўтказишни таклиф қиламан. Албатта, ҳазил маъносида. Йил давомида бир футболчи “Олтин тўп” олиш учун нима қилиши керак бўлса Левандовскида ҳаммаси мавжуд. Мана шундай идеал мавсумда у қандай индивидуал совринларни қўлга киритишдан маҳрум бўлаётганини тасаввур қиляпсизми?!
Супер мавсум учун польяк форвардига миннатдорчилик билдирамиз. Унга энг яхши футболчи топширилмаган тақдирда ҳам қачондир, “2020 йилда “Олтин тўп” ғолиби аниқланмаган экан, ким энг зўри бўлган?!”, деб сўрашса, албатта Левандовски деймиз.

5f4119095d0d4_levandovski

Top5 (2)

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!