Сречко Катанец: Ўзбекистондан кучлироқ терма жамоа ҳам бундай майдонда мағлуб бўлиши мумкин

Кеча Жаҳон чемпионати саралаши 1-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим якунида Туркманистон терма жамоасининг 4-рақамли футболчиси Мейлис Дурдиев дарвозамизнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда вакилларимз кетма-кет ҳужум уюштирди. 57-дақиқада термамиз сардори Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Отабек Шукуров ўйинда мувозанатни тиклаган бўлса, 77-дақиқада Шукуров дублни расмийлаштирди. Бу голга ҳам Шомуродов ассистентлик қилди. Учрашув сўнгида Шукуровнинг супер пасидан кейин Шомуродов ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:3.

Беллашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ҳамда Отабек Шукуров матбуот анжумани иштирок этди. Қуйида словениялик мутахассиснинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Биринчи навбатда ҳаммага хайрли кеч. Биз ғалабага лойиқ эдик. Йигитларимдан жуда хурсандман. Улар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Ушбу беллашув биз учун жуда муҳим эди. Агар биз мазкур учрашувда ғалаба қозонмаганимизда, кейинги баҳсда босим остида қолардик. 

- Биринчи бўлимда Туркманистоннинг дарвоза томон йўлланган илк аниқ зарбаси гол билан якунланди. Иккинчи таймда яхшироқ кўриндик ва яна ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. 

- Биз нега ғалаба қозондик? Сабаби, Туркманистон терма жамоасидан кўпроқ ҳужум қилдик. Кеча ўйин олди матбуот анжуманида айтгандим - майдон шунчаки даҳшатли. Қандай қилиб бу ерда футбол ўйнаш мумкин? Туркманистон терма жамоаси бу ерда тез-тез тўп тепиб туради ва улар айни шу шароитга мослашган. 

- Биласизми, бу майдонда тўп секин юради. Ҳатто Ўзбекистондан кучли терма ҳам бундай майдонда мағлуб бўлиши мумкин. Агар 2018 йилги Мундиал саралаши ҳақида гапирсак, илк ўйинда термамиз Шимолий Кореяга имкониятни бой берган. Қатардаги ЖЧ саралашида ҳам шу ҳолат Фаластин билан кузатилган. Уларнинг ҳар иккисида ҳам майдон сунъий эди. Биз рақибдан кучли бўлган ҳолатимизда ҳам сунъий майдон сабаб мағлуб бўлганмиз. Учрашув олдидан йигитларга биз яхшироқ эканлигимизни айтдим ва буни майдонда исботлаш керак эди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахромжон Турсунов
17/11/2023 14:10
Болла катта мехнат қилишди. Эронни хам ютиб беришса жуда зўр бўларди. Биз стадионни тўлдириб берсак, термамиз ютади Иншааллох.
&
Адхамжон Низомов
17/11/2023 15:05
Койил Катанец,койил йигитлар.Маглубият навбати Эронга.Олга ок бурилар.
&
Jakhongir700
17/11/2023 21:39
Olg’a O’zbekiston, bunyodkorda anshlag boladi
&
хушнудбек
17/11/2023 19:45
Факат олга бу сафар ортга йул йук йигитлар тархга мухрланилар жохон чемпянатига чикиб олга омад