Сречко Катанец: Рақиб ҳали дарвозасидан тўп ўтказмаган, прессингда яхши ишлайдиган, шаклланган жамоа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Таиландга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
– Икки ўйин оралиғида 7 кун дам олдик. Биз тайёрмиз, йигитлар тайёр. Эртага нима бўлишини кўрамиз.
Мусобақа олдидан ҳам айтганимдек, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бизни олдинда жуда қийин ўйин кутмоқда. Нимага эканлигини биламан. Рақиб ҳали дарвозасидан тўп ўтказмаган, прессингда яхши ишлайдиган, шаклланган жамоа. Қуръа сеткаси бизга омадли келди, деб ўйлашяпти. Бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Аввал айтиб ўтганимдек, биз жуда муҳим футболчиларимизни йўқотдик, лекин таркибдаги йигитлар ўзларининг энг зўр ўйинларини кўрсатишини кутяпман.
Фикрлар