Станоевич "Насаф"да қоладиган бўлди. АГМК у сўраган маошни бера олмади

"Насаф"нинг сербиялик легионери Марко Станоевич куни кеча SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида бу мавсум ҳам "аждарлар" сафида қолишини маълум қилди.

Аввалроқ, Маркога Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жиддий қизиқиш билдираётгани ва расмий таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Сайтимизга маълум бўлишича, томонлар маош борасида келиша олмаган. 32 ёшли футболчи Олмалиқ клубидан ойига тахминан 15-20 минг доллар маош сўраган, бироқ "кончилар" бу суммани беришни хоҳламаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!