Стэн Вавринкадан узоқ кутилган ғалаба

Лондонда Профессионал теннис уюшмаси томонидан – ATP “Fever-Tree Championships” турнири бошланди.

Соврин жамғармаси 2.116.915 евро бўлган мусобақанинг илк босқичида россиялик Даниил Медведев америкалик Жек Сокни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Швейцариялик Стэн Вавринка эса мезбон теннисчи Кэмерон Норри устидан 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, хорватиялик Марин Чилич испаниялик Фернандо Вердаскони 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!