Стенддан ўқ отиш. Садиров Ўзбекистон тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Қозоғистон стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Қитъа биринчилигида вакилимиз Шоҳруҳ Садиров тарихий натижа қайд этди. Гап шундаки, ёшлар тоифасида трап йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз мерганлик маҳоратини намойиш этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон учун Осиё миқёсидаги дастлабки чемпионлик ҳисобланади. Қуйида кучли учлик билан танишиш имкониятига эгасиз:
1. Шоҳруҳ Садиров (Ўзбекистон)
2. Максим Бедарев (Қозоғистон)
3. Муҳаммад Бейранвард (Эрон).
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар