Стешевич: "Нефтчи"га мағлуб бўлиш уят ҳисобланмайди

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бундай жамоаларга мағлуб бўлиш уят ҳисобланмайди. Бугун дурангга эришмоқчи эдик. Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг учрашувнинг боришини ўзгартира олмадик. Объектив нигоҳ билан қарасак, ҳисоб ўйинга мос бўлди. Бизда фақатгина биринчи бўлимда Абдуманноновда қулай имконият бўлди, аммо фойдалана олмадик.

Ўринбоев менинг кўрсатмаларим туфайли бироз ортга қайтиб ўйнади. Режамизга кўра, Абдуманнонов ҳамда Неъматжонов ҳужумнинг юқори чизиғида ҳаракат қилишлари керак эди.

Раҳбарият нимани режа қилаётганидан хабарим йўқ, аммо ўйлашимча, биз учун трансфер ойнаси ўз ниҳоясига етди. Мавжуд таркиб билан лигада жон сақлаш учун кураш олиб борамиз”, – деди Стешевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ЯХЁ АТАХАНОВ
30/07/2023 06:02
Металлурга осон бўлмайди