Стешевич: "VAR бўла туриб, агар нотўғри қарор чиқарган бўлса..." ёхуд "Металлург" ҳакамлар устидан шикоят қилмоқчи

Бекободнинг “Металлург” клуби учун ушбу тур ҳам омадсиз ўтди. Сабаби, Суперлиганинг 10-тур доирасида “Насаф”ни қабул қилган бекободликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.

Гарчи баҳс аввалида мезбонлар тезкор гол урган бўлсалар-да, учрашув охирига қадар иккита тўп ўтказиб юбордилар.

Мағлубият билан якун топган учрашувдан сўнг “Металлург” устози Веско Стешевич эътирозли оҳангда фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Бундай мағлубиятли ўйиндан кейин бирор-бир фикр билдириш жуда қийин. Биз ўйинни жуда яхши бошладик. Рақиб дарвозасига гол урдик. Иккинчи рақамда ҳаракат қилиб, тактик жиҳатдан қўпол хатоларга йўл қўймадик. Бугун шогирдларим майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун курашишди. Бор куч ва маҳоратларини ишга солишди, уларга эътирозим йўқ. “Насаф” жуда кучли, сифатли жамоа. Аммо алам қиладиган жиҳати улар ҳисобни пенальтидан тенглаштиришди. Менга айтишларича пенальти бўлмаган, ўйин қоидаси жарима майдонидан ярим қадам ташқарида бузилган. Ўйинда VAR бўла туриб, улар агар нотўғри қарор чиқаришган бўлишса, тушунмадим тўғриси. Бу эса ўйиннинг якуний натижасига таъсир кўрсатди. Йигитлар курашиб, аламли ютқазишди.

веско3

-  “Металлург” Суперлигада энг кўп гол ўтказиб юбораётган жамоа. Ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун қандай чоралар кўриляпти?

-  Биз айни пайтда ихтиёримиздаги мавжуд ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланишга мажбурмиз. Ҳимоя чизиғини албатта кучайтиришимиз керак. Бу борада изланишдамиз. Ҳали биринчи давра тугашига вақт бор. Яна тўртта ўйинни ўтказиб олишимиз зарур. Кейин давралар оралиғида раҳбарият билан келишган ҳолда камчиликларимизни бартараф этишга жиддий киришамиз.

-  Бугун Аброр Тошқўзиевнинг олдинги чизиқда ўйнаганини кўрдик. Бу рақибнинг ўйинини таҳлил этиш натижасида қабул қилинган қарорми ёки бошқа сабаблар ҳам борми?..

-  У муқаддам ҳам марказий ҳужумда, ҳужум чизиғида ўйнаган. Аброрни бежизга бу нуқтага қўймадик. У зиммасига юклатилган вазифани ёмон бажармади. Рақибнинг марказий ҳимоячиларини ушлаб турди.

стешевич4_1

-  Сир бўлмаса танаффусда шогирдларингизга қандай кўрсатма бердингиз? Ғалабали ҳисобни сақлаб қолишга кўрсатма бердингизми...

-  Биз ҳимояни мустаҳкам ушлаб, рақибнинг хатосини кутиш бўйича кўрсатма бергандик. Яъни ҳисобда ортда қолаётган жамоа истайдими йўқми олдинга ташланиши кутилганди. Биз эса ҳимоя чизиғидаги бўшлиқлардан унумли фойдаланиб, қарши ҳужумда уларни жазолашимиз лозим эди.

-  Тезкор гол “Металлург”нинг планида бормиди? Иброҳим Ибрагимовнинг жароҳат олгани ўйиннинг боришига қанчалик таъсир кўрсатди?

-   Агар бизда танлаш имконияти бўлганида тезкор гол эмас, 90-дақиқада киритилган гол ва ундан кейин ўйиннинг тугагани маъқул эди. Биз бугун ёмон ўйнамадик. Биз тезкор голдан ташқари ҳам бир қанча вазиятлар яратдик. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Иброҳимнинг жарохатига келсак, албатта ўйиннинг сифатига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Ибрагимов билан биз майдон марказида тўпни яхши ушлаб турамиз. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчи ҳам назаримда ёмон ўйнамади.

P.S. Бизга маълум бўлишича, “Металлург” футбол клуби ўз дарвозасига белгиланган пенальти бўйича протест ёзмоқчи. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Олег Мамай
16/05/2023 19:38
Если надоело сливать деньги в БК полагаясь только на псевдо экспертов и свою интуицию, если ставишь больше 1000 рублей, поверьте, я в свое время перелопатил тысячи сайтов и
могу посоветовать только один king-ball.ru все! Все остальное полная шляпа! Сам там беру прогнозы уже с 2015 года, ну нет в рутубе больше достойных сайтов НЕТУ ОТВЕЧАЮ!
Dolche& Gabana
16/05/2023 14:35
Сочинга кушилиб аклинам кетиб колибдику келгинди!!!! Курмисан черт судья вар билан канча гаплашти вардагилаям ахмокмасдур йук пенальтини берадиган даражада!!!!!! Лимани очик колдирди уйинчиларин опасный атакалани бошлаб бервурганидан уша вар кизил берди бунисига нима дейсан?????? Агар пенальти нето буганида эли насафни душмани чемпионат асия биринчиладан булиб жар солиб чикарди насаф нохак пенальти эвазига ютти деб и тонг сахардан чала судьясидан тахлилниям чиказарди сайтига!!! Так что узинда бувургин ютказдинг тан ол тренер эмассан буниям тан ол бошкалага осилмасдан
Dolche& Gabana
16/05/2023 14:35
Сочинга кушилиб аклинам кетиб колибдику келгинди!!!! Курмисан черт судья вар билан канча гаплашти вардагилаям ахмокмасдур йук пенальтини берадиган даражада!!!!!! Лимани очик колдирди уйинчиларин опасный атакалани бошлаб бервурганидан уша вар кизил берди бунисига нима дейсан?????? Агар пенальти нето буганида эли насафни душмани чемпионат асия биринчиладан булиб жар солиб чикарди насаф нохак пенальти эвазига ютти деб и тонг сахардан чала судьясидан тахлилниям чиказарди сайтига!!! Так что узинда бувургин ютказдинг тан ол тренер эмассан буниям тан ол бошкалага осилмасдан
&
Турсунов Рамазон
16/05/2023 10:44
Хакам имкон кадар пеналти бермасликка харакат килди.Имкони булмагандан ноилож пеналтини белгилади.Жарима майдонига икитилгани 200 фойиз куриниб турубди.Чидолмагандан нима килишини узи хам билмаяпти Металлург.