Стол теннисчилар “Мустақиллик кубоги”да баҳслашади
Жорий йилнинг 24-25 август кунлари Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан стол тенниси бўйича катталар ўртасида “Мустақиллик кубоги” ўтказилади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан аҳоли ўртасида Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини янада оммалаштириш, пандемия даврида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун имконият яратиш, терма жамоага янги истеъдодли стол теннисчиларни саралаш мақсадида ушбу мусобақа ташкил этилмоқда.
«ZOOM» платформаси орқали ташкил этиладиган мазкур онлайн мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасидаги баҳсларга старт берилса, 25 август куни аёллар ўз маҳоратларини намойиш этади. “Мустақиллик кубоги”да иштирокчилар стол теннисининг турли элементларини бажариш бўйича рақобатлашади.
“Мустақиллик кубоги”да биринчи ўринни эгаллаган теннисчилар 2 миллион, иккинчи ўрин соҳиблари 1 ярим миллион, фахрли учинчи ўриндан жой олган иштирокчиларга 1 миллион сўм мукофот пули берилади.
Фикрлар