Стол теннисчиларимизнинг Ригадаги муваффақиятлари

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва уларнинг мазкур спорт тури билан ёшларни шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, ёш спортчиларни маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бир қатор давлатларда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Латвияда стол теннис бўйича халкаро ўкув-машғулот йиғинда иштирок этди. Шунингдек, теннисчиларимиз йиғин доирасида халқаро турнирда ҳам иштирок этди.

photo_2020-02-17_02-44-12

Рига шаҳрида ўтган нуфузли мусобақада 17 жамоа таркибида 220 нафарга яқин стол теннисчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Жамшид Раҳимберганов ва Насибахон Тожиохунова бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!