Стойкович "Нефтчи"нинг мағлубиятини қандай изоҳлади?
“Нефтчи” клуби “Сўғдиёна”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганидан кейин фарғоналикларнинг сербиялик ҳимоячиси Даниэль Стойкович Sports.uz мухбирига мағлубият сабаби ҳақида гапирди.
“Ўйлайманки, жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Фақат иккита хатога йўл қўйдик ва бундан рақиб фойдаланиб қолди. Бизда эса қатор қулай имкониятлар бўлганди. Аммо жамоамиздан омад юз ўгирди. Барибир мақсадимиз сари олдинга интилишда давом этамиз ва ҳаммаси яхши бўлади. Чунки бизда жуда яхши жамоа бор. Бу – футбол. Унда эса баъзида омад юз ўгириб туради.
Жамоамиз сардорининг жароҳат олгани чакки бўлди. Биз унга соғлик тилаймиз ва тезроқ сафимизга қайтишини тилаб қоламиз”, - деди легионер.
Фикрлар