"Странджа": Жаҳонгир Зокиров кейинги босқичда!
“Странджа” турнирининг бугунги дастуридан ўрин олган сўнги боксчимиз ҳам ўз жангини якунлади. +92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Зокиров Ҳиндистон вакили Сагарга қарши рингга кўтарилди.
Бутун жанг мобайнида катта устунликка эга бўлган боксчимиз якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди. Шу тариқа бугун рингга кўтарилган 5 нафар боксчимиздан 4 нафари ғалаба қозонди. Афсуски, битта йўқотишга ҳам учрадик.
Фикрлар