"Странжа" турнири давом этмоқда. Дилшодбек Рўзметов Арманистон вакилига қарши рингга кўтарилди
Болгариянинг София шаҳрида “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугунги кундан ўрин олган кечки дастурида яна бир боксчимиз ўзининг илк жангини ўтказди. Яъни, -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов арманистонлик Хамбардзум Хакобян билан баҳс юритди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди.
Бугунги кунги дастурдан яна икки нафар вакиламиз Ёдгорой Мирзаева ҳамда Турсуной Раҳимованинг жанглари ўрин олган.
Ушбу жангларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
А Ring: https://www.youtube.com/watch?v=gtsIiD9nM9c
B Ring: https://www.youtube.com/watch?v=f80So6-_F7k
"Странжа” турнирида Миразизбек Мирзаҳалилов ҳамда Бобоусмон Батуров ўз жангларини ўтказди
Бугун Украинадаги турнирда бир қатор ўзбекистонлик боксчилар баҳсларга киришади
Фикрлар