Суарес "Барселона"даги тақдирига ойдинлик киритди

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес ўзининг жамоадаги келажагига ойдинлик киритди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаниялик футболчи аввал айтилганидек жамоани тарк этмоқчи эмас. У “Барса”да қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Суаресга "Арсенал", "Милан" ва "Челси"дан жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Денис Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 2та баҳсда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!