Суарес "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди

"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суареснинг коронавирусга топширган навбатдаги тест натижалари ҳам мусбат чиқди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

33 ёшли уругвайлик футболчи бу сафарги тест натижаси манфий чиқишига умид қилаётган эди. Аммо унинг бу борадаги умиди пучга чиқди. Энди у 21 ноябрь куни ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. У, шунингдек, 26 ноябрь куни “Локомотив”га (Москва) қарши бўладиган ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-тур ўйинида ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.

Суарес жорий мавсум “Атлетико” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!