Суарес коронавирусдан соғайди

"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 33 ёшли уругвайлик футболчининг Covid-19 га топширган тести манфий чиққан.

Суарес жорий мавсум “Атлетико” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!