Суарес Мессига нима деди?

“Барселона”ни тарк этган Луис Суарес бирга ўйнаган дўсти Лионель Мессининг хайрлашув постига жавоб ёзди.

- Мен айтган гапларни унутма. Ўз ўйининг билан энг зўр футболчи эканингни яна исботлаб қўй. Атрофингдаги бир неча киши сенинг жаҳон футболидаги ва клубдаги мавқеингни пасайтира олмасин!, - деди “Атлетико” ҳужумчисига айланган Суарес.

Суарес 2014 йили “Ливерпуль”дан “Барселона”га кўчиб ўтганидан кейин, Месси билан бирга каталонияликларнинг ҳужум жуфтлигини ташкил қилган. Уругвайлик тўпурар 283 учрашувда рақиблар дарвозасига 189 та гол урган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)