Суарес Мессининг аҳволидан хавотирда

“Атлетико” ҳужумчиси Луис Суарес энг яқин дўсти Лионель Мессининг атрофида бўлаётган воқеалардан хавотирда эканини билдирди.

Мен “Барселона” ҳақида кўп гапирдим. Энди буни четга суриб, “Атлетико”даги жараёнлардан лаззат олишни истайман. Лекин Лионель  Мессининг дўсти сифатида унинг ҳолатидан ташвишдаман. Мен  Лео бу мураккаб вазиятдан чиқиб кетишига ишонаман, - деди Суарес.

Маълумки, жорий мавсум охирида “Барселона” билан амалдаги шартномаси якунланадиган Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттириши ҳамон очиқлигича қолмоқда. Футболчининг ўзи клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Уни чақириши кутилаётган “Манчестер Сити” эса Мессининг ёши ўтиб қолаётгани ва катта маош олиши туфайли уни трансфер қилмаслигини билдирди. Аввалроқ, “шаҳарликлар” қишки трансферлар даврида Месси учун 50 миллион фунт харажат қилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Куман Мессини Чемпионлар лигасида ўйнатмайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!