Суарес ўзининг 400-голини урди

"Барселона" форварди Луис Суареснинг Ла Лига 7-тур ўйинида "Хетафе" дарвозасига урган голи фаолиятидаги 400-голи бўлди.

"400 та гол урганимдан бахтиёрман," - деди Суарес ўзининг "Twitter" саҳифасида.

Уругвайлик футболчи "Насьонал" сафида 12 та, "Гронинген"да 15 та, "Аякс"да 111 та, "Ливерпуль"да 82 та, "Барселона" сафида 131 та ва Уругвай терма жамоасида 49 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!