Суарес Уругвай терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди
“Атлетико” форварди Луис Суарес Уругвай терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди.
“Мен Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига боришни ва кейин терма жамоадаги фаолиятимни якунлашни режалаштирганман. Мен ёшим туфайли терма жамоадан кетмоқчиман. Ёш футболчиларга аралашмоқчи эмасман, уларга ҳам йўл бериш керак. Қатъий қарорлар қабул қилиш вақти вақт келади”, - деди 34 ёшли футболчи.
Суарес Уругвай терма жамоасида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 116 та ўйинда майдонга тушди ва 63 та гол уришга муваффақ бўлди.
Суарес жорий мавсум “Атлетико” сафида 36 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар