Суарес ва Видаль кетма-кет учинчи бор қайдномага киритилмади (ФОТО)

Гампер кубоги доирасида "Барселона" "Эльче" клубига қарши баҳс олиб боради.

Каталония жамоасини тарк этишга яқин турган Луис Суарес ва Артуро Видаль кетма-кет учинчи учрашувда қайдномага киритилмади.

Аввалроқ, икки футболчи "Химнастик" (3:1) ва "Жирона"га (3:1) қарши беллашувларни ўтказиб юборганди.

Ансу Фати жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтганлигини қўшимча қилиб ўтиш мумкин.

EiRLxvyWoAAqy5p

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)