Суарес: "Вальверде эмас, биз айбдормиз"

"Барселона" форварди Луис Суарес Испания Суперкубоги ярим финали "Атлетико" га (2:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Вальверде айбдор эмас. Қилишимиз керак бўлмаган хатоларга йўл қўйдик.

Бу мағлубият бизга ёрдам берадими йўқми, билмадим, аммо бу ўйин бизга хатоларимизни кўрсатиб қўйди. Бутун ўйинни назорат қила олдик, бироқ қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбордик, бундай хатоларни қилмаслигимиз керак эди.

ВАР? Бу тизим ҳақида фикрмини олдин ҳам айтгандим. Энг яхшиси - голни автоматик аниқлаш тизими. Офсайдларда ҳам хато қилиш мумкин, чунки қарорни бизга ўхшаган оддий одамлар қабул қилади", - дейди Сураес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!