Суарес: VAR голни нишонлашга ҳам қўймайди

Хабарингиз бор кеча “Барселона” форварди Луис Суарес “Уэска”га (8:2) қарши баҳсда дубль қайд этди. Бироқ, Суареснинг дастлабки голи шубҳали туюлди ва кейинроқ видеотакрорлар тизими (VAR) ёрдамида инобатга олинди.

Ўйиндан сўнг уругвайлик футболчи VAR тизими бўйича ўз фикрини билдириб ўтди:

- Агар шубҳа бўлса VAR тизими билан хатто голни нишонлашни ҳам истамайсан. Шу билан бутун адреналик кетади. Бу ҳис-туйғуни VAR ўзи билан олиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!