Суарес ёзда собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Ливерпуль" ёзда "Атлетико"даги собиқ ҳужумчиси Луиса Суаресни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Fichajes тарқатган хабарга қараганда, мерсисайдликлар ҳужум чизиғида кучли рақобат пайдо қилиш учун айнан 34 ёшли уругвайлик футболчини ортга қайтармоқчи. Шу сабабли мавсум якунлангач “Ливерпуль” Суареснинг трансфери масаласида “матрасчилар”га таклиф юбормоқчи.

Луис Суарес 2011-2014 йилларда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган ва 133 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 82 та гол ҳамда 47 та голли узатма ёздириб қўйган. Мерсисайдликлар уни 2014 йилнинг ёзида 82 миллион евро эвазига "Барселона"га сотиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!