Суаресдан фойда кўрган “Атлетико” “Барса”нинг яна бир юлдузини олади

“Барселона”га керак бўлмай қолганидан кейин “Атлетико” сафига қўшилган Луис Суарес мадридликларнинг чемпионлигини таъминлади.

Диего Симеоне худди уругвайлик ҳужумчи сингари каталонияликларга керак бўлмай қолган Жорди Альбани ҳам ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.

Қанот ҳимоячиси ҳисобланган Жорди Альба “Атлетико”нинг чап қанот ҳимоясидаги нозик нуқтасини ёпиш учун асосий номзод бўлиб турибди. Каталонияликлар таркибни ёшартириш сиёсатини олиб бораётгани боис, ёши 30 дан ўтган аксарият футболчилар ўзларига янги жамоа қидиришга мажбур бўлмоқда.

32 ёшли Альбанинг шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этишига қарамай, тажрибали ҳимоячи ҳам кетадиганлар рўйхатига киритилган. Унинг трансфери 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Якунланган мавсумда Альба примерада 35 та учрашувда 10 та голли вазиятда қатнашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)