Суареснинг "Атлетико"даги тақдирига ойдинлик киритилди

Ёзда "Атлетико" билан шартномаси тугайдиган уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин. Уни "Интер Майами"да кутишмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Мадрид клуби раҳбарияти ҳужумчи билан шартномани узайтирмаслик ва мавсум охирида уни қўйиб юбориш борасида якуний қарорга келган.

Қайд этилишича, уругвайлик футболчига Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган АҚШнинг “Интер Майами” клуби қизиқмоқда.

Суарес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!