Суареснинг ўрнига келадиган футболчи кимлиги аниқ

“Валенсия” клуби форварди Родриго Морено январь ойи охиригача “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito TV нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 28 ёшли испаниялик футболчининг трансфери масаласида “кўршапалаклар”га расмий таклиф юборишган. Улар Моренони кейинчалик 40 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти билан мавсум охиригача ижарага олишмоқчи.

“Барселона” раҳбарияти Родригони узоқ муддатга сафдан чиққан ҳужумчи Луис Суарес ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. У жорий мавсум “Валенсия” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 4 гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!