Суареснинг ягона голи "Атлетико"га ғалаба келтирди (видео)

Испания Ла Лигасининг 28-турида “Атлетико” ўз майдонида “Алавес”ни қабул қилди.

Мадриддаги ўйин тақдирини Луис Суареснинг киритган ягона голи ҳал қилди. Шу тариқа “Атлетико” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!