Сульшер аутсайдердан учралган мағлубиятда ҳакамларни айбламоқда

АПЛ 20-туридан ўрин олган учрашувда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Шеффилд"га мағлуб бўлди. Манкунияликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен жуда хафаман. Бугун сўнгги бир неча ой ичида кўрсатган футболимизни қўллай олмадик. Улар зич ҳимояланди, мудофаани ёриб ўтиш имконини топа олмадик. Ўзимизга ачинишга вақтимиз йўқ. Шанба куни "Арсенал"га қарши ўйинимиз бор. Хулоса чиқариб, давом этишимиз лозим.

Рефери икки марта хато қилди. Улар тўп киритган вазиятда Де Хеани итариб юборишди ва инобатга олинмаган голимизда ҳам қўполлик бўлмаганди", - деди норвегиялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар