Сульшер “Барса” юлдузини оладиган бўлди

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кундени олиш фикридан қайтди. Франциялик футболчи ўз мамлакат терма жамоасига чақиртирилди ва Европа чемпионатидан кейин унинг нархи янада кўтарилиши кутилмоқда.

Уле-Гуннар Сульшер унинг ўрнига “Барселона”нинг кўп йиллик юлдузларидан бири Жерар Пикени таклиф қилишни истамоқда.

Жерар Пике ўз вақтида манчестерликлар таркибига кира олмаганидан кейин “Барселона”га ўтиб кетган эди. 34 ёшли ҳимоячи каталонияликлар сафида 556 та учрашувда майдонга тушди ва саккиз марта Испания чемпиони бўлди, уч марта Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Шунингдек, Пике Испания терма жамоасида 103 та ўйин ўтказган.

“Барселона” раҳбарияти катта маош олаётган ва жамоага аввалгидек фойда келтира олмаётган ҳимоячини қўйиб юборишга қарши эмаслигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!