Сульшер: Донни дебют голини менинг жамоамга урганди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер янги шогирди Донни Ван де Бек ҳақида фикр билдирди:

"У дастлабки голини мен мураббийлик қилган "Молде"га урганди. У марказий ҳимоячиларимни доғда қолдириб, боши билан тўпни дарвозага жойлаган. Мен ўшанда уни эслаб қолганман. Ван дер Сарга ўша пайтларда мана шундай йигитларни қўлдан бой бермаслик ҳақида гапирардим. Ўшанда биз Амстердамдан дуранг билан қайтишга мажбур бўлгандик", - дейди 47 ёшли мутахассис. 

"Молде" ва "Аякс"нинг Европа Лигасидаги тўқнашуви 2015 йилда бўлиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!