Сульшер душманлик қилмайди

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ва жамоанинг собиқ устози Жозе Моуриньони ўзаро таққослади.

- Сульшернинг даврида ҳаммаси бошқача кўриниш олди. У ўйинчини таркибга киритмаслиги мумкин, лекин ҳеч қачон ундан воз кечиб юбормайди. Ўзини худди ёқтирмаган футболчиси клубда йўқдек тутмайди. Мана шу унинг Жозе Моуриньодан ажратиб турадиган асосий омил.

Бир пайтлар менинг Жозе билан муносабатим яхши эди, буни ҳамма биларди. Эртасига эса ора бузилади ва нима бўлганини ҳеч ким билмай қолади. Моуриньо билан муносабатларда бу босқичдан ўтганман. Вазиятни ўзим тўла англамаганим  учун бошаларга тушунтириб беролмайман, - деди Погба.

Моуриньо 2016-2018 йилларда “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган. Ўша пайт жамоа юлдузлари – Бастиан Швайнштайгер, Хуан Мата, Маруан Феллаини, Поль Погба каби футболчилар билан муносабати бузилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар