Сульшер Фергюсон давридаги натижаларни қайд этмоқда

"Манчестер Юнайтед" АПЛ 36-тури доирасида "Кристал Пэлас" билан баҳсда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Уле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги жамоа барча турнирларда кетма-кет 19 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (14 ғалаба ва 5 дуранг).

Бу "Юнайтед" учун 2010 йилдан буён қайд этилган энг узун мағлубиятсиз серия бўлди. Ўша вақтда сэр Алекс Фергюсон қўли остида жамоа 29 та учрашувда рақибларига имкониятни бой бермаган.

МЮ якшанба куни Англия Кубоги ярим финали доирасида "Челси" билан баҳс олиб боради.

Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати 36-туридан сўнг 62 очко жамғариб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!