Сульшер Фергюсондан сўнг бу ишни уддалаган илк мураббий бўлди

"Манчестер Юнайтед" кеча АПЛнинг 29-турида ҳамшаҳари "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратди.

Evening Standard нашрининг маълум қилишича “қизил иблислар” 2009/2010 йилги мавсумдан буён илк бор “шаҳарликлар”ни бир мавсумда 2 марта мағлубиятга учратишди.

10 йил олдин сэр Алекс Фергюсон бошчилигидаги “Юнайтед” “Сити”ни ўз майдонида 4:3, сафарда эса 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, Уле Гуннар Сульшер қўл остидаги МЮ биринчи даврада сафарда “Манчестер Сити”ни 2:1 ҳисобида таслим этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!