Сульшер ҳайдаётган футболчи бирдан учта таклиф олди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер кетиши кераклигини таъкидлаган Жесси Лингарднинг бозори қизиб бормоқда.

Истеъдодли ярим ҳимоячи қишки трансферлар вақтида ўзига жамоа танлаш имконияга эга бўлмоқда. Айни пайтда Англия премьер-лигасида уни “Тоттенхэи”, “Вест Хэм” ва “Шеффилд Юнайтед” ўз таркибига чорламоқда. Бу жамоалар англиялик футболчини ижарага олиб, маошини тўлашга тайёрлигини билдирмоқда.

28 ёшли Лингард жорий мавсумда премьер-лигада бирорта учрашувда майдонга туширилмади. Ўз вақтида манчестерликларнинг етакчи ўйинчиларидан бўлган Жессини “Ницца” ҳам ўз таркибида кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!