Сульшер жамоаси ғалаба қозониши учун нима зарур эканлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 8-турида "Лестер"дан учралган мағлубият (2:4) ҳақида гапирди: 

"Ҳаммамиз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Премьер-лига ва Чемпионлар лигасидаги барча ўйинлар биз учун аҳамиятли. "Лестер" билан ўйин "Аталанта" билан бир хил даражада муҳим. 

Биз ўзимизни қўлга олиб, вазиятдан чиқиш йўлини топишимиз зарур. Муваффақиятсизликларга доим ўз муносабатимизни билдиришимиз лозим", - деди Сульшер. 

Маълумот ўрнида, манкунианликлар айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 14 очко тўплаган ҳолда, 5-ўринни банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!