Сульшер кутаётган ҳужумчи ўзига нарх қўйди
“Манчестер Юнайтед” нишонида турган португалиялик ҳужумчи Андре Силва ўзига қизиқиш бўлаётганидан хабар эканини маълум қилди.
- Мен бу ҳақидаги хабарларни ўқидим. Тўғриси, бу миш-миш бўлса-да, мени янада кучлироқ ўйнашга чорламоқда. Бу тўғри йўлда эканимдан далолат беради.
Менинг трансфер суммам 105 миллион евро атрофида. Ҳазиллашдим. Мени 30 миллион евро атрофида баҳолаш мумкин. Сотмоқчи бўлган харидорларга доим нархни ошириб айтади, - деди Андре Силва.
“Айтрахт” ҳужумчиси жорий мавсумда 23 та учрашувда 20 та гол урди ва бешта голли пас оширди.
Фикрлар