Сульшер: Майли, уни ҳайдаманглар!

  • 13 августа, 2021, 20:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер франциялик ҳужумчи Антони Марсьяль бўйича фикрини ўзгартирди.

Tecno

Мураббийлар штаби ва клуб хўжайинлари ўзини кўрсата олмай қолган футболчини сотиб юборишни режалаштирган эди. Бироқ, норвегиялик бош мураббий 25 ёшли ўйинчига яна бир йил имконият берадиган бўлди.

Марсьяль ўтган мавсумда жароҳат туфайли икки ой майдондан четда қолди ва ўз даражасида ўйнай олмади.

Статистика ҳам шундан далолат бермоқда. Франциялик футболчи премьер-лигада жами 22 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди ва учта ассистни амалга оширди холос.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию