Сульшер Моуриньо кўзлаган футболчини олади

Манчестерликлар “Валенсия” ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиа учун курашда “Тоттенхэм” билан рақобатлашишга тайёр.

27 ёшли франциялик футболчи жисмоний кўрсаткичлари эвазига таянч ярим ҳимоячи сифатида ўта ишончли ҳаракат қилади. Сульшер уни Неманья Матичга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

“Валенсия” келаси мавсум Еврокубокларда иштирок эта олмаслиги учун иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда ва қатор етакчи футболчиларини трансфер қилишга мажбур. Хусусан, испанияликлар Кондогбиянинг трансферидан 20 миллион фунт олмоқчи.

Кондогбиа “Валенсия” таркибида уч мавсум давомида 76 та ўйинда қатнаши, олтита гол урди ва шунча голли пас узатди.

geoffrey-kondogbia-valencia-1527162990-15582

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!