Сульшер МЮ дарвозабонларидан воз кечди. Унга бошқа голкипер керак

  • 27 мая, 2021, 22:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг кейинги йиллардаги энг нозик нуқтаси дарвоза чизиғи бўлиб турибди. Узоқ йиллардан бери ишончли ўйин намойиш қилиб келган Давид де Хеанинг ўйинида кескин пасайиш давом этмоқда.

Tecno

Дин Хендерсонга тажриба етишмаяпти ва у ҳам муҳим паллаларда хатога йўл қўймоқда. Шу боис, Улу-Гуннар Сульшер дарвозани “Милан”дан кетган Жанлуижи Доннаруммага топширишни режалаштирмоқда.

Ҳозир эркин агент бўлиб турган италиялик посбонга Европанинг бир қатор грандлари шартнома таклиф қилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти катта тажрибага эга 22 ёшли дарвозабонга узоқ муддатли шартнома ва йилига 10 миллион евро тақдим қилмоқчи. Бундан ташқари, инглизлар футболчининг агенти Мино Райолага 20 миллион евро миқдорида гонорар тўлашга рози.

Доннарумма якунланган мавсумда А Серияда 37 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию