Сульшер МЮ мухлислари учун нохуш хабарни эълон қилди

  • 05 Apr 09:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ҳужумчи Антони Марсьялнинг аҳволи ҳақида маълумот берди. Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси аъзоси “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Қозоғистонга (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Tecno

“Антонини мавсум охиригача йўқотган бўлишимиз мумкин ва бу бизни жуда ранжитмоқда. Даставвал, унга жиддий жароҳат етмагани ҳақида хабар беришди. Энди кўриб турибмизки, ҳаммаси жиддий”, - деди норвегиялик мутахассис.

Марсьяль жорий мавсум премьер-лигада жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

“Манчестер Юнайтед” ҳали ҳам АПЛда 2-ўрин учун курашни давом эттирмоқда. “Қизил иблислар” 3-ўринда бораётган “Лестер”дан 1 очко кўп жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!