Сульшер МЮда катта тозалаш бошлади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ёзги трансферларга етарли даражада маблағ жамғариш мақсадида асосий жамоанинг тўққиз нафар футболчисини сотиб юборилишига кўнди.

Маълумки, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ўзлари орзу қилган футболчилар – Жейдон Санчо ва Рафаэль Варан трансферини ҳал қилиб бўлган ва молиявий талабларни бажариш учун клубга қўшимча пул керак.

Манбаларнинг хабар қилишича, манчестерликлар яхши таклиф бўлса, Антони Марсьяль ва Даниэль Жеймсни сотиб юборишга тайёр.

Бундан ташқари, клуб ёзги трансферлар вақтида Жесси Лингард, Брэндон Уильямс, Диогу Далот, Фил Жонс, Алекс Теллес, Андреас Перейра ва Аксель Туанзебега бўладиган таклифларни ҳам кўриб чиқади ва уларни ҳам қўйиб юбориши мумкин.

“Манчестер Юнайтед”га таклиф этиладиган янги ижрочилар рўйхатида Сауль Ньигес, Эдуардо Камавинга ва Рубен Невеш бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!