Сульшер МЮнинг 2 нафар етакчиси билан шартнома узайтирилишини хоҳламоқда
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоанинг 2 нафар асосий футболчиси билан шартномалар узайтирилишини хоҳламоқда.

FourFourTwo тарқатган хабарга кўра гап дарвозабон Давид Де Хеа ҳамда ҳужумчи Антони Марсьяллар ҳақида кетмоқда. Қайд этиш лозимки, ҳар иккала футболчининг ҳам МЮ билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади.

Маълумот учун, испаниялик дарвозабон жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 5тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Франциялик футболчи эса 20та ўйинда иштирок этиб, 9та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
30/12/2018 15:28
Марсьяльни билмадим, лекин де Хеани одиб колиш керак
Ronaldo Junior
30/12/2018 14:41
Ikkalasi ham kerakli futbolchilar