Сульшер: Нима қилиб бўлса ҳам, шу ўйинчини оламиз!

  • 26 февраль, 2021, 17:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер ўз шогирдлари орасида “Вест Хэм” етакчиси Деклан Райсни кўрмоқчи.

Tecno

Манчестерликлар  нима қилиб бўлса ҳам, 22 ёшли таянч ярим ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Ҳозир Райснинг трансфери 100 миллион фунтга баҳоланмоқда.

“Манчестер Юнайтед” бу суммани пасайтириш мақсадида “Вест Хэм”га уч нафар футболчидан бирини қўшиб бермоқчи.

Райс трансферига қўшиладиган футболчилар  рўйхатига Жесси Лингард, Неманья Матич ва Фил Жонс киритилган.

Деклан Райснинг хизматларига “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Челси” ҳам  жиддий қизиқиш билдираётгани “Манчестер Юнайтед”нинг трансферини қийинлаштиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!