Сульшер ўз шогирдининг ўйинига баҳо берди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер Криштиану Роналду борасида фикр билдирди.
"Роналду ўйиндан ўйинга очилиб бормоқда. У ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Маълумки, Криштиану мавсум олди тайёргарлик баҳсларида иштирок эта олмаган.
Энди у тобора ўзининг оптимал формасига чиқиб бормоқда. Айни дамда у ўз даражасида", - деди норвегиялик мутахассис.
Маълумот учун, 36 ёшли голеадор бу мавсум "қизил иблислар" сафида 11 та ўйинда иштирок этиб, ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар