Сульшер: "Пэлас" доим ҳам бунақа ўйнай олмайди

МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 2-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га қарши баҳсдан кейин фикрларини билдириб ўтди:

"Ўзимизга келиб олишимиз лозим. Бугунгидан яхшироқ ўйнай олишимизни барча билиб турибди. Пенальти борасида ҳакамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бугун "Пэлас"дан доим ҳам кўрмайдиган ҳужумкор ўйин кўрдик. Улар доим ҳам бундай ўйнай олмайди. Бироқ рақибимиз 3 очко учун кўпроқ ҳаракат қилди".

Сульшер шогирдлари АПЛдаги илк ўйинини "Олд Траффорд"да ўтказиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!