Сульшер: Почеттино "Тоттенхэм"да катта ишларни амалга оширди

"Мураббийларни баҳолаш менинг вазифам эмас, аммо у катта ишларни амалга оширди. Улар жадвал юқорисида туришибди. Агарда биз уларга яқинлашишни истасак, яхши натижа қайд этишимиз керак.

Кейн жаҳондаги энг кучли тўпурарлардан бири. У ҳар бир вазиятдан фойдалана олади. Биз эса унинг бу қуроли ўзимизга қарши ишлатилмаслиги учун ҳаракат қиламиз", - деди норвегиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Тоттенхэм Хотспур" - "Манчестер Юнайтед" ўйини 13 январ куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!