Сульшер қийнаётган футболчи норозилигини билдирди

  • 19 января, 2021, 19:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард бош мураббий Сульшернинг муносабатидан норози бўлмоқда.

Tecno

Асосий таркибдан жой берилмаётган футболчи қишда клубни тарк этмоқчи. Бироқ, Сульшер унинг кетишига қарши чиқмоқда. Улар келиша олмаяпти.

28 ёшли футболчи жорий мавсумда атиги учта учрашувда қатнашди. Сульшер уни ижарага кетишига ҳам йўл қўймаяпти. Лингардга “Тоттенхэм”,  “Шеффилд Юнайтед”,  “Интер”, “Марсель” ва “Вест Хэм” сингари клублардан жиддий таклифлар бор.

Сульшер жамоа мавсумнинг иккинчи қисмида учта фронтда курашни давом эттиришини инобатга олиб, Лингардни ҳар эҳтимолга қарши таркибда қолдирмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию